Хусусий бириктирувчи тўқима барча аъзо ва тўқималарнинг таркибий қисми ҳисобланади, аъзоларнинг асосини (стромасини) қобиғини ҳосил қилади. Қон томирларнинг атрофини ўрайди ва ҳужайралараро модда ролини бажаради: масалан, мушак тўқимасида. Бириктирувчи тўқима ҳужайралар ўрнида бошқа тўқималарни ушлаб туради, таянч вазифасини бажаради, тана бутунлигини таъминлайди ва бошқа кўплаб вазифаларни бажаради. Хусусий бириктирувчи тўқима тананинг турли структураларини бир-бири билан боғлаб туради. Ёғ тўқимаси – бириктирувчи тўқиманинг эркин қисмларини тўлдириб, ёғ захирасини сақлаш ва амортизация вазифаларини бажаради. Бириктирувчи тўқимада ҳужайра элементларига нисбатан ҳужайралараро модда кўплиги алоҳида ажралиб туради.