Давлатимиз рахбари И.А.Каримов Ўзбекистон республикаси конституциясининг 18 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда 2011 йилни мамлакатимизда “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” деб эълон қилди. Шу муносабат билан давлат дастури тасдиқланди. Жумладан, мухтарам Президентимиз маърузаларида қуйидаги сўзларга алохида урғу бериб ўтилди: “.....2010 йилда касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларни қуриш, реконструкция қилиш ва жихозлаш, шунингдек, мактабларнинг моддий-техник базасини мустахкамлаш бўйича дастурларни амалга ошириш якунига етказилди. ....... Умуман олганда 2005-2010 йиллар давомида 7 минг 800 дан ортиқ умумтаълим муассасаси, қарийб 1 минг 500 та касб-ҳунар коллежи ва академик лицей барпо этилди ва реконструкция қилинди.