Ҳар қандай тараққиётнинг асосида ана шу тараққиётнинг ривожланиши учун маълум бир илм омил бўлиб хизмат қилади. Жумладан, жаҳон илм-фан тараққиётининг асосида ҳам қадимги Грек мактаби ва антик давр алломаларининг илмий ижодлари билан бир қаторда, ўрта аср Шарқ уйғониш даври мутафаккирларининг изланишлари ва уларнинг қолдирган бой илмий мероси ётади. Дунё олимлари жамиятнинг маънавий ривожи тамойиллари, қонунларини барча мамлакатлар учун объектив ва умумий эканлигини илмий асослаб беришга ҳаракат қиладилар. Бу ҳолат эса Ғарб ва Шарқ мамлакатлари ўртасида доимо маънавий, ғоявий, маданий алоқалар, ўзаро таъсир, узвий боғлиқлик мавжуд бўлганлигини исботлайди. Бу ҳақда республикамиз Президенти Ислом Каримов 2014 йил 15-16 май кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган халқаро анжуман минбаридан туриб айган фикрларидан ҳам билиб олиш мумкин: “Тадқиқотчи олимларнинг фикрича, Шарқ, хусусан, Марказий Осиё минтақаси IX–XII ва XIV–XV асрларда бамисоли пўртанадек отилиб чиққан икки қудратли илмий-маданий юксалишнинг манбаи ҳисобланиб, жаҳоннинг бошқа минтақаларидаги Ренессанс жараёнларига ижобий таъсир кўрсатган Шарқ уйғониш даври – Шарқ Ренессанси сифатида дунё илмий жамоатчилиги томонидан ҳақли равишда тан олинган