Биргина суд-ҳуқуқ. соҳасида амалга оширилаётган янгиланишлар соха фаолиятининг янада такомиллашуви, қонунчилик базасининг мустаҳкамланишига хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлаш ўринлидир. Бу йуналишда изчиллик билан амалга оширилаётган чора-тадбирлар мамлакатимизда фуқаролик жамиятининг фаол институтларидан бирига айланган малакали юридик ёрдам кўрсатиш хизмати — адвокатура институти ривожида ҳам муҳим омил бўлмокда.
Ҳар қандай демократик жамиятда адвокатлар одил судловни амалга ошириш, инсон ҳуқуқла-ри ва эркинликларини ҳимоя қилишда мухим роль ўйнайди. Бугунги кунда фуқароларимиз ўз хакқ-ҳуқуқдарини ҳимоя қилиш борасида адвокатларга борган сари кўпроқ мурожат қилаётга-нининг гувоҳи бўлаяпмиз. Бу эса қонун ҳимоячилари зиммасига ўзига хос масъулият юклайди.
Жиноят иши судда кўриб чиқилаётганда ад¬вокат судланувчининг ҳимоячиси сифатида, унинг ҳуқуқ, ва қонуний манфаатлари ҳимоя нуқтаи назаридан нутқи билан сўзга чиқди. Ҳимоя нутқида ҳимоячи иш буйича тўпланган далиллар айбланувчининг ҳимояси позицияси тахлил этилиб, суд жараёнининг мохияти, жиноятнинг квалификацияси, жазо чораси ва бошқа масалалар бўйича фикр-мулоҳазалар ижод қилинади.