Эрих Фромм
Биринчи манзара – ХХ асрнинг 70-йиллари:
Йилда икки маротаба каттаю кичик бир-бирини байрам билан қутлаш мажбуриятига эга – февраль ва март ойларида. 23 февраль яқинлашгани сайин аёллар эркакларни, қизлар йигитларни, қизалоқлар ўғил болаларни “совет армияси ва ҳарбий-денгиз флоти куни билан” табриклаш тадоригига тушади. Топган гул, топмаган бир боғ пиёз деганларидек, ўрта мактабнинг 2-синфида ўқийдиган кенжа укамни ҳам жамалаксоч синфдош қизлари китоблар билан сийлашади. Жиддийроқ, семизроқ, қимматроқ китоблар аллақачон катталар томонидан талаб бўлинган, қолаверса, синфдаги 15-20 чоғли ўғил болаларнинг ҳар бирига унақа китоб олиб совға қилишга қизалоқларнинг пули етмаслиги тайин. Бироқ байрамми – байрам, совға олиш керакми – керак. Қарабсизки...