Шартли ҳукм қилишнинг назарий ва амалий масалалари

 Шартли ҳукм қилишнинг назарий ва амалий  масалалари
Daraja:
Oliy ta`lim
Yo'nalish:
Ijtimoiy-siyosiy
Turi:
Magistrlik dissertatsiyasi
Nashr etilgan yili:
2015
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-16 23:04:52
Диссертация ишининг мақсади шартли ҳукм қилишнинг назарий ва амалий масалаларини комплекс таҳлил қилиш, унинг жиноят-ҳуқуқий белгиларини ёритиш, ўзига хос хусусиятларини аниқлаш, унга доир жиноят-ҳуқуқий нормаларни қўлланиш бўйича норматив-ҳуқуқий база, тергов ва суд амалиётини таҳлил қилиш, жиноят қонуни либераллаштириш шароитида шартли ҳукм қилиш институтини такомиллаштириш истиқболларини белгилашдан иборат. Тадқиқот вазифалари: шартли ҳукм қилиш тушунчасини назарий-ҳуқуқий жиҳатдан тавсифлаш; шартли ҳукм қилиш бўйича жиноят қонун ҳужжатларининг ривожланиш тарихини ёритиш; шартли ҳукмни қўллаш асосларини таҳлил қилиш; шартли ҳукм қилишда синов муддати ва унинг давомлилигини таҳлил қилиш; шартли ҳукм қилинганларга синов муддати мобайнида қўйиладиган талабларни тавсифлаш; шартли ҳукм қилишни бекор қилиш асосларини таҳлил қилиш; жиноят қонунини либераллашириш шароитида шартли ҳукм қилишнинг самарадорлигини ошириш имкониятларини аниқлаш; айрим хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида шартли ҳукм қилиш масаласини қиёсий таҳлил қилиш; амалдаги жиноят қонуни нормаларини такомиллаштириш ва суд амалиётини яхшилаш юзасидан аниқ тавсия ва таклифларни ишлаб чиқишдан иборат. Илмий янгилиги шу билан белгиланадики, унда шартли ҳукм қилишнинг назарий ва амалий масалаларининг энг муҳим жиҳатларини комплекс ўрганишга, уни жиноят-ҳуқуқий таҳлил қилишга, жиноят қонуни либераллаштириш шароитида шартли ҳукм қилиш институтини такомиллаштириш истиқболларини белгилашга ҳаракат қилинган. Мазкур тадқиқот доирасида шартли ҳукм қилишга нисбатан янгича ёндашув ишлаб чиқилган ҳамда унда тадқиқот объектига мамлакатимизда жиноят-ҳуқуқий сиёсат доирасида амалга оширилаётган жиноят қонунини либераллаштириш нуқтаи назардаридан ёндашилган.

Дабавлено : 2021-04-16 23:04:52

Этот категорий

Pythonda matematik hisoblashlarni dasturlash

Nazariy mexanika

Nazariy mexanika

Fundamentals of scientific research and innovation

Oila tibbiyoti

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш