Охирги статистик маълумотларга кўра, юрак қон-томир касалликларидан бўладиган ўлимнинг 85%и айнан артериал гипертония (АГ) сабаби юрак ишемик касаллиги (46,8%) ва бош мия инсультига туғри келади. АГ юрак қон томир касалликлари орасида касалликнинг хатарли омили сифатида пандемик тус олиб, энг кўп тарқалган касаллик ҳисобланади. Жаҳон Соғлиқни сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) кўп сонли тадқиқотлар натижаларидан келиб чиқиб ҳар бир мамлакат артериал гипертонияга (АГ) қарши кураш миллий дастурини ишлаб чиқиши лозимлигини тавсия этади. Инсоният учун «ёвуз учлик»нинг асосий таркибий қисми бўлиб, тобора кўпайиб бораётган мазкур касаллик охирги йилларда деярли барча мамлакатлар, айниқса ўтиш даври иқтисодиёти билан яшаётган давлатлар учун ижтимоий ва иқтисодий талофатлари кўламлари бўйича умумдавлат миқёсидаги долзарб масала бўлиб колган [1,2].