Тадқиқотнинг мақсади мамлакатимизда сайлов институтининг шаклланиши ва ривожланишини “Давлат ва ҳуқуқ назарияси” фани нуқтаи назаридан тадқиқ этишдан иборат. Ушбу мақсадга қуйидаги вазифаларни ҳал этиш орқали эришилади: Ўзбекистонда сайлов институтининг юзага келиш ва ривожланиш босқичларини ўрганиш; Ўзбекистон Республикаси Конституцияси асосида сайлов ҳуқуқи институтининг шаклланиши ва ривожланишини кўрсатиб бериш; сайлов тизимининг муҳим бўғини сифатида сайлов институтининг тушунчаси, мазмун ва моҳиятини таҳлил этиш ва улар юзасидан муаллифлик ёндашувларини ишлаб чиқиш; ҳорижий мамлакатлар тажрибасида сайлов ҳуқуқининг ривожланишининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш ва ундан фойдаланиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш; давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилиш шароитида сайлов ҳуқуқи институтини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини аниқлаш; Ўзбекистонда сайлов институтининг қонунчилик асосларини таҳлил этиш ҳамда уларни такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ва бошқалар.