Мақола ҳазм аъзолари касалликларининг тизимли кечиши хусусиятлари, эпидемиологияси ва профилактикасини ўрганилганлик даражаси ва истиқболдаги режаларга бағишланган. Келтирилган масалаларни ҳал қилиниши ҳазм аъзолари касалликларини яширин ва бошқа касалликлар ниқоби остида кечиш шаклларини эрта аниқлаш, диспансер назоратга олиш ва аҳоли орасида бирламчи, иккиламчи, учламчи профилактик чора- тадбирларни ўтказишга имконият яратади.