Жиноят процессида фуқаровий даъвогар ҳуқуқлари таъминланишининг процессуал тартибини, уни тартибга солувчи норматив-хукукий хужжатларни ҳамда у билан боғлиқ назарий ва амалий муаммоларини тахлил қилиш асосида жиноят-процессуал қонунчиликни такомиллаштиришга йўналтирилган илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш, шу билан бирга жиноят натижасида етказилган моддий, жисмоний ёки маънавий зарарни қоплаш бўйича суд, прокуратура ва тергов органлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга йўналтирилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги асосий вазифалар белгиланди: жиноят процессида фуқаровий даъвогар ҳуқуқлари таъминланишини белгилаб берувчи жиноят-процессуал қонунчилиги нормаларини ўрганиш, уларнинг амалиётда қўлланишини таҳлил қилиш; жиноят процессида "фуқаровий даъво" тушунчаси, предмети ва асосларини таҳлил қилиш; жиноят процессида фуқаровий даъвони қўзғатиш, таъминлаш, кўриб чиқиш ва ҳал этиш босқичларида фуқаровий даъвогарнинг ҳуқуқий ҳолатини белгилаш; дастлабки тергов ва суд муҳокамасида фуқаровий даъвони қўзғатиш, таъминлаш, кўриб чиқиш ва ҳал этишнинг процессуал тартиби ва асосларини таҳлил қилиш; жиноят процессида терговчи, прокурор ва суд фаолиятида фуқаровий даъвогарнинг ҳуқуқларини таъминлаш билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш; жиноят процессида фуқаровий даъвогарнинг ҳуқуқларини таъминлаш механизмини такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш.