Тадқиқотнинг асосий мақсади далиллар ва далилларни таснифлаш тушунчасининг моҳияти, аҳамиятини, мазкур жараёнда ички ишонч, ҳуқуқий онг ва қонуннинг тутган ўрнини ўрганиш ҳамда далилларни таснифлаш самарадорлигини ошириш йўлларини тадқиқ этишдан иборат. Ушбу мақсадларга эришиш учун тадқиқот олдига қуйидаги вазифалар қўйилди: жиноят процессида далил тушунчасига, моҳиятига таъриф бериш; далилларни таснифлашнинг тарихий жиҳатларига тўхталиб ўтиб, унинг мақсад ва вазифалари, ўзига хос хусусиятларини аниқлаш; далилларни таснифлаш исботлаш жараёнининг ажралмас таркибий қисми эканлигини асослантириш; далилларга баҳо бериш субъектларининг ваколатлари тизимини таҳлил этиш; далилларни таснифлашда алоқадорлик, мақбуллик, ишончлилик ва етарлилик каби хусусиятларнинг тутган ўрнини тадқиқ этиш; далилларни таснифлашнинг мантиқий тизимини ўрганиш; далилларни таснифлашда ички ишонч, қонун ва ҳуқуқий онгнинг тутган ўрнини тавсифлаш.