Тадқиқотнинг мақсади, жиноят процесси принциплари бу муаммони ўрганиш, уларнинг ҳар бирини кенгроқ ёритиб бериб, жиноят процессида жиноят процесси принципларини қўллашда янада уни самарали ишлаши учун илмий йўлланма беришдир. Мавзунинг моҳияти 17 та принципларни жиноят процесси босқичларида учрайдиган муаммоларни бартараф этиш ва бу принципларни янада такомиллаштиришдан иборат. Жиноят процесси принципларини ҳар бир босқичда ёритиб бериб, хар жиноят процесси иштирокчиларини фаолиятини ташкил этиш масалаларини тўғри ҳал қилиниши пировард натижада фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг қонун томонидан мустаҳкам ҳимоя қилиниши ва қонунчиликни таъминланишини ҳисобга олиб, ушбу тадқиқотнинг асосий мақсади буларни амалиётдаги муаммоларини ечишга хизмат қилишдир. Ушбу мақсадга қуйидаги вазифаларни бажариш орқали эришилади шундан иборатки, бугунги кунда тобора юксалиб бораётган демократик ва суверен мамлакатимизда чинакам ҳуқуқий давлат барпо этиш даврида турли соҳаларда принципларга қатъий риоя қилиш тамойилларидан келиб чиққан ҳолда, янги жиноят процесси принципларини алоҳида тарзда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси “Халқаро ҳуқуқ нормаларида”ги қонун ва бошқа процессуал қонунлар асосида ёритиб берилмоқда.