Малака ишининг асосий мақсади дастлабки терговнинг умумий шартларини илмий, назарий, амалий жиҳатдан ўрганиб чиқиш, уларни илмий таҳлил қилиш ва чинакам одил судловни таъминлашга хизмат қиладиган таклифлар, хулосалар, мулоҳазаларни шакллантиришдир. Юқоридаги мақсадларга эришиш учун тадқиқот олдига қуйидаги вазифалар қўйилган: дастлабки тергов тушунчаси ва унинг моҳияти ҳамда аҳамиятини ёритиб бериш; дастлабки терговнинг умумий шартларига риоя этилган ҳолда дастлабки тергов умумий қоидаларини процессуал тартибини атрофлича тадқиқ этиш; дастлабки терговда қўлланиладиган муддатлар масаласини тўлиқ назарий таҳлил этиш; дастлабки терговда жамоатчилик ва холисларнинг иштирокини тадқиқ этиш; дастлабки терговнинг умумий шартлари бўйича хорижий тажрибани ўрганиш;