Тадқиқотнинг мақсади – давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлашда ОАВларнинг ўрни ва роли билан боғлиқ масалаларни “Давлат ва ҳуқуқ назарияси” фани нуқтаи назаридан тадқиқ этишдир.
Тадқиқотнинг мақсадидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги вазифалар белгиланди:
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлашда ОАВларнинг ўрни ва ролини назарий-ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил этиш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг юридик табиатини таҳлил қилиш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлашда ОАВларнинг ролини кўрсатиб бериш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини таҳлил этиш;
xорижий мамлакатларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлашда ОАВларнинг ўрни ва роли билан боғлиқ тажрибасини қиёсий-ҳуқуқий ўрганиш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлашда ОАВларнинг ролини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ва бошқалар.