Ҳозирги даврда репродуктив иммунология соҳасида сезиларли ютуқларга эришди. Ҳомиладорлик бошланиши билан она организмида ҳомила антигенларига нисбатан толерантлик, ҳомиладорнинг гормонал ҳолати ва томир тизимида мослашувчи ўзига хос морфологик ҳамда функционал ўзгаришлар кузатилади. Иммунологик механизмлар уйғунлиги гестация даврида эмбрионни кўчириб ўтказиш, йўлдошнинг етилиши ва бўйи, шунингдек, ҳомила органогенези учун етарли иммунологик фон ҳосил қилишга ҳаракат қилади.