шахс ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ва қонунийликни мустаҳкамлаш соҳасида Омбудсман институтларининг назарий, ташкилий ва ҳуқуқий асосларини, уларни такомиллаштиришнинг назарий ва ҳуқуқий жиҳатларини таҳлил этиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларнинг кафолатланишида Омбудсман институтлари фаолиятининг ривожланиб боришини таҳлил қилиш асосида мазкур институтлар фаолиятининг назарий, ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган асослантирилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
Тадқиқот вазифалари. Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланди:
шахс ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя қилиш ва қонунийликни мустаҳкамлаш миллий тизимида Омбудсман институтларининг назарий асосларини таҳлил этиш;
мазкур институтнинг ташкилий ва ҳуқуқий асосларини таҳлил этиш ҳамда уларни такомиллаштиришнинг имкониятларини ўрганиш;
инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатланишида Омбудсман институтларининг иштирокини таҳлил қилиш ва бу борада кузатилаётган янги тенденцияларни аниқлаш;
Омбудсман институтлари фаолиятининг илмий-назарий асосларини такомиллаштиришга қаратилган назарий тушунча ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
хорижий мамлакатларда Омбудсман институтларининг қонунийликни мустаҳкамлаш бўйича илғор ва намунали тажрибасини ўрганиш
юқоридагилар асосида мамлакатимизда мазкур институтнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.