Сурункали вирусли гепатит “В” юқумли касалликлар ичида долзарб муаммолардан бири хисобланади. Бутун Жахон соғликни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, гепатобилиар тизим касалликлари кенг тарқалган ва охирги йилларда улар сони жуда тез ўсиб бормокда. Бугунги кунда дунёда 2 миллиардан ортиқ одамда гепатобилиар патологиялар қайд этилган. Улардан 300-350 миллион беморлар вирусли гепатит “В” билан ва тахминан 170 миллиони гепатит “С” билан оғриган. Ўзбекистонда ҳам охирги 10 йилда сурункали гепатитлар, жигар циррози, сурункали холециститлар сони кўпайиб бормоқда. Гепатобилиар тизим касалликлари нафас тизими ва юрак қон-томир тизими касалликларидан кейинги учинчи ўринни эгаллайди. Хозирги вақтга келиб сурункали вирусли гепатит “В” (HВV) бошқа гепатитлар орасида ўзининг кенг миқёсида тарқалиб бораётгани билан ажралиб туради.