Ушбу маърузалар матни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган намунавий дастур асосида, Давлат таълим стандартлари (ДТС)га мувофиқ маъруза матнларига қўйилган талабларни эътиборга олиб тўлиқ ҳажмда ёзилган. Маърузалар матнида тушунчалар, шунингдек такрорлаш, ҳамда билимни синаш учун саволлар ва адабиётлар келтирилган. Мазкур маърузалар матни Тошкент давлат юридик университетида таҳсил олаётган талабалар учун мўлжалланган бўлиб, ундан шу йўналишдаги барча олий ўқув юртларининг талабалари ҳам фойдаланиши мумкин.