Тадқиқот ишининг асосий мақсади дастлабки терговни такомиллаштиришни илмий, назарий, амалий жиҳатдан ўрганиб чиқиш, уларни илмий таҳлил қилиш ва чинакам одил судловни таъминлашга хизмат қиладиган таклифлар, хулосалар, мулоҳазаларни шакллантиришдир.
Юқоридаги мақсадларга эришиш учун тадқиқот олдига қуйидаги вазифалар қўйилган:
Дастлабки тергов тушунчаси ва унинг моҳияти ҳамда аҳамиятини ёритиб бериш;
Дастлабки тергов жиноят процессининг мухим босқичи сифатида алохида хусусиятларини ёритиш;
Дастлабки тергов шакли сифатида суриштирувнинг ўзига хос жиҳатларини таҳлил қилиш;
Дастлабки терговнинг умумий шартларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Дастлабки тергов босқичида ўтказиладиган тергов ҳаракатларининг назарий ва амалий муаммоларини ёритиб бериш;
Дастлабки терговни тўхтатиш ва тамомлашнинг умумий қоидаларини такомиллаштириш имкониятларини атрофлича тадқиқ этиш;