Жиноят иш юритувида ярашув институтини қўллаган ҳолда жиноий жазодан озод қилишга, ярашув институтини суд амалиётида қўллаш билан боғлиқ амалий муаммоларни ўрганиш, аниқланган назарий ва амалий муаммоларни бартараф этиш бўйича илмий асосланган ва инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқиш битирув малакавий ишининг мақсади саналади.
Битирув малакавий иши мавзусининг вазифалари сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин:
Жиноят иш юритувида қўлланиладиган ярашув институти тушунчаси, келиб чиқиш ва ривожлариш тарихини ўрганиш, ушбу институтнинг ўзига хос жиҳатларига баҳо бериш;
Республикамиз Жиноят кодексининг 661-моддасида келтирилган жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан жазодан озод қилишнинг жиноят-ҳуқуқий ва жиноят-процессуал масалаларини ўрганиш;
Жиноят иш юритувида ярашув институтини қўллашда вужудга келаётган муаммо ва камчиликларга ечим топиш;
Хорижий давлатлар жиноят қонунчилигида қўлланилаётган ярашув институтига доир нормаларни қиёсий-ҳуқуқий таҳлил қилиш.