Малака ишининг асосий алоҳида тоифадаги шахсларга нисбатан жиноят ишлари бўйича иш юритишнинг илмий, назарий, амалий жиҳатдан ўрганиб чиқиш, уларни илмий таҳлил қилиш ва чинакам одил судловни таъминлашга хизмат қиладиган таклифлар, хулосалар, мулоҳазаларни шакллантиришдир.
Юқоридаги мақсадларга эришиш учун тадқиқот олдига қуйидаги вазифалар қўйилган:
Алоҳида тоифадаги шахсларга нисбатан жиноят ишлари бўйича иш юритиш тушунчаси ва унинг моҳияти ҳамда аҳамиятини ёритиб бериш;
Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларини таҳлил этиш;
Алоҳида тоифадаги шахсларга нисбатан жиноят ишлари бўйича иш юритишнинг процессуал тартибини атрофлича тадқиқ этиш;
Алоҳида тоифадаги шахсларга нисбатан жиноят ишлари бўйича иш юритиш шаклларининг аҳамиятини батафсил ёритиб беришдан иборат.