Тадқиқотнинг мақсади - халқаро-ҳуқуқий нормаларни, шунингдек уларни транчегаравий сув ресурларидан фойдаланиш соҳасида қўлланиш амалиётини комплекс ўрганиш асосида халқаро-ҳуқуқий тартибга солишнинг муаммоларини ва истиқболини аниқлаш.
Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар амалга оширилиши керак:
Трансчегаравий сувларнинг юридик табиатини ўрганиш ва таҳлил қилиш;
Мавзуни тушунча-терминологик жиҳатдан аниқлаштириш;
Трансчегаравий сув ресурсларига «тақсимланувчи табиат ресурслари» ва «екологик раёнлаштириш» консептуал моделлари мувофиқлиги ва татбиқ этилишини ўрганиш;
Трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланишнинг халқаро-ҳуқуқий асоси сифатида халқаро ҳамкорлик принципини юридик таркибини аниқлаштириш;
Трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланишни тартибга солувчи махсус принципларни топиш;
Трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланишни тартибга солувчи халқаро-ҳуқуқий манбаларни мавжуд тизимини таҳлил қилиш;
Трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланишни шартномавий тартибга солиш асосларини ўрганиш;
Трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланишни тартибга солувчи Марказий Осиё давлатларининг миллий қонунчилигини таҳлил қилиш.
Тадқиқотнинг методологик асоси қуйидагилардан иборат:
Тизимли метод – мавзуни тушунчавий таҳлил қилишда;
Тарихий таҳлил методи ва диалектик метод – трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланиш тартибга солувчи нормаларни вужудга келиши ва шаклланишини ўрганишда;
Қиёсий-ҳуқуқий метод - трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланиш масалалари бўйича халқаро одатлар, халқаро шартномалар, халқаро ташкилотлар ҳужжатлари, давлатларнинг қонунлари ва қонуности ҳужжатлари таҳлил қилишда;
Тадқиқот олиб боришда расмий-юридик, норматив-қаътий ва ҳуқуқий моделлаштириш каби махсус методлари ҳам катта аҳамиятга эга.