Жаҳон хўжалигида эркин иқтисодий ҳудудларнинг шаклланиши, яъни ташкил қилиш ва жаҳон хўжалигида эркин иқтисодий ҳудудлар фаолиятини ривожлантириш орқали “иқтисодий мўжиза”га эришган ва миллий иқтисодиёт тараққиётида ташқи савдо-сотиқ сиёсатини илмий нуқтаи назардан тадқиқ этиш, унинг ижобий томонларини умумлаштириш асосида Ўзбекистонда эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил қилиш ва уни ривожлантириш истиқболлари, ҳамда Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларининг, Ҳиндистон ва Туркиянинг эркин иқтисодий ҳудудларларни ташкил этишдаги тажрибаларидан Ўзбекистонда фойдаланиш имкониятлари борасида таклифлар ишлаб чиқишдан иборатдир. Юқорида қўйилган мақсадлардан келиб чиққан ҳолда, ушбу тадқиқотда қуйидаги вазифалар белгилаб олинди:
Эркин иқтисодий зоналар тушунчаси, моҳияти ва турларини асослаб бериш;
Эркин иқтисодий зоналар фаолият кўрсатиш тамойилларини ва ҳуқуқий асосларини ўрганиш;
Эркин иқтисодий зоналар ташкил қилишнинг Туркия тажрибасини таҳлил қилиш;
Хитой Халқ Республикасида ташкил этилган эркин иқтисодий зоналар фаолиятининг умумий асосларини ўрганиш;
Ҳиндистонда эркин иқтисодий зоналар ташкил қилишнинг ўзига хос хусусиятларини тахлил қилиш;
Эркин иқтисодий зоналарга инвестицияларни жалб қилиш муаммолари ва уларга бериладиган имтиёзларни ўрганиш;
Ўзбекистон Республикасида эркин иқтисодий зоналар ташкил қилиш муаммолари ва ривожлантириш истиқболларини ёритиб беришдан иборатдир.