Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг мамлакатимизда туб ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Юртимизда иқтисодиётни етакчи тармоқларини ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш биринчи навбатдаги вазифа этиб белгиланган. Мамлакатимиз иқтисодиётини белгиловчи асосий соҳа қишлоқ хўжалиги, унинг етакчи тармоқлари эса пахтачилик ва ғаллачиликдир. Бу тармоқларни ривожлантирмасдан туриб, аҳолининг ҳам, саноатнинг ҳам қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган талабини қондириш мумкин эмас. Республика бўйича олинаётган даромаднинг 50-55 фоизи қишлоқ хўжалиги соҳасига тўғри келади.