Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш, истеъмол ҳажми ва турларини кенгайтиришнинг аҳамияти ортиб бормоқда. Мустақиллик йилларида мазкур сохада олиб борилган ислоҳотлар босқичма-босқич такомиллаштириб борилишига, ҳукумат даражасида кенг кўламда меьёрий-ҳуқуқий тадбирлар ишлаб чиқилишига алоҳида этибор қаратилмoқда. Бу жараён мамлакатимизда фаолият юритаётган корхоналар, ташкилотлар, хўжаликлар ва турли бозорлар учун ҳам тегишли бўлиб, у маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишни ташкил этишда корхоналарда маркетингдан кенг фойдаланишни тaқазо этмоқда.