Малакавий иш замонавий компьютер ва Веб дастурлаш имкониятларидан кенг кўламда фойдаланган ҳoлда СMS Drupal муҳитида яратилди. Кириш қисмида интерактив хизматлар тушунчаси ҳамда электрон кутубхона тизимининг олий таълимда тутган ўрни ҳақида сўз юритилади. Аналитик қисмда PHP дастурлаш тили ҳамда MySQL маълумотлар омбори ва уларда маълумот алмашиш жараёнлари ҳақида сўз юритилади.Битирув малакавий ишининг лойиҳа қисмида CMS (Content Management System) тизимлари ва уларни бир-бирларидан фарқли томонлари, Drupal тизими компоненталари ва имкониятлари ҳақида сўз юритилган ҳамда Adobe PhotoShop дастурлари ҳақида маълумот келтирилади.