Ахборотлашган асримизнинг бугунги кунида корхона, ташкилот ва таълим муассасаларида замонавий ахборот -коммуникация технологиялари имкониятларига таянган ҳолда мукаммал дастурий таъминотлар яратиш ва етказиб бериш, бундай дастурларни яратишда самарали усул ва воситаларини ишлаб чиқиш масалалари жуда долзарб муаммо ҳисобланмоқда.Юқоридаги муаммолардан келиб чиққан ҳолда ушбу тадқиқот ишида таълим муассасаларининг иш фаолиятида замонавий ахборот технологияларига асосланган муассасанинг ўқитувчилар ва ўқувчилар маълумотлар базасини шакллантиришни дастурий таъминотини яратиш ва дастурни амалиётга тадбиқ қилиш орқали муассаса иш фаолиятини маълум бир қисмини автоматлаштиришдан иборат мақсад ва вазифалар белгилаб олинган.