Ўзбекистон Республикасида бозор муносабатларини самарали татбиқ этиш энг аввало инсон ресурсларидан унумли фойдаланишга боғлиқ.Президент И.А. Каримов таъкидланидек, «Ўзбекистоннинг ҳудудий бойлиги ва мулки унинг меҳнатсевар, сахий ва меҳмондўст ҳалқидир». Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози ҳамон давом этаётганига қарамасдан, ҳисобот йилида ялпи ички маҳсулот 8 фоиз, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қарийб 7 фоиз, қурилиш-монтаж ишлари ҳажми салкам 18 фоизга ошди.