Жаҳон иқтисодиётида кечаётган мураккаб жараёнлар иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, рақобатбардошлигини ошириш учун унинг таркибий тузилишини муттасил такомиллаштириб бориш заруратини янада кучайтирди. Мамлакатнинг рақобатбардошлиги энг аввало унинг иқтисодиёти рақобатбардошлиги орқали ифодаланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаларида таъкидлаб ўтганларидек: “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози ҳамон давом этаётганига қарамасдан, ҳисобот йилида ялпи ички маҳсулот 8 фоиз, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қарийб 7 фоиз, қурилиш-монтаж ишлари ҳажми салкам 18 фоизга ошди”