Жаҳон миқёсида ҳаёт шиддат билан кечаётган бир пайтда замонавий ахборот-коммуникация техника ва технологияларидан, интернетнинг беқиёс имкониятларидан кенг фойдаланишга тайёр бўлиш, ахборот ва медиа тармоқлари, жумладан, телевидения ва радио соҳаларида хизмат қилишга ўзини бағишлаган ва бу соҳада ўз келажагини кўрмоқчи бўлган оммавий ахборот воситалари ходимларининг фаолият мезонига айланиши зарур. Албатта, Ўзбекистоннинг янада равнақ топтириш учун юртимиз кундан-кунга катта ютуқ ва марраларни қўлга киритаётган бўлса, оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳам ғоят муҳим янгиланиш ва ривожланиш жараёнлари юз бераётганини чуқур ҳис этмоқдамиз.