Тадқиқот мақсади мамлакатни модернизация қилиш шароитида АКТ соҳасидаги корхоналарни солиққа тортишнинг ўзига хос хусусиятлари таҳлил қилиш, ютуқ ва камчиликларини аниқлаш ҳамда уни такомиллаштириш юзасидан амалий таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. Тадқиқот иши белгиланган мақсаддан келиб чиқиб, қуйидаги вазифаларни ҳал этишни кўзда тутади: Ўзбекистон иқтисодиётида солиқларнинг тутган ўрни ва моҳиятини очиб бериш; солиқ юкининг назарий асослари ва унинг корхоналар фаолиятига таъсирини ёритиб бериш; солиқ ва макроиқтисодий барқарорликнинг ўзаро муносабатлари асосларини ўрганиш; Ўзбекистонда корхоналарни солиққа тортишнинг ҳуқуқий-меъёрий асосларини ўрганиш; Ўзбекистон миллий
иқтисодиётида солиқ юки ва уни таҳлил қилиш; иқтисодиётнинг турли тармоқларида фаолият юритаётган корхоналарида солиқ юкининг қиёсий