Мамлакатнинг иқтисодий тараққиёт мезонлари жамиятимиз ҳаётига кириб келаётган ахборот - коммуникация технологияларини самарали қўлланилиши билан характерланади. Шундай экан, корхоналарда ахборот ресурсларидан самарали фойдаланиш, унинг фаолиятида ахборот – коммуникация технологияларидан фойдаланган холда муваффақиятли фаолият олиб бориш, ахборот рискларини бошқариш ҳамда ахборот ресурслари захирасини
ташкил этиш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида республикамиз алоқа корхоналари тизимининг ривожланиб бориши, алоқа корхоналарида турли янги хизматларнинг жорий этилиши, фаолият жараёнида интернет хизматларидан фойдаланишда керакли маълумотларга келтириши мумкин бўлган зарарнинг қийматини баҳолаш ва зарарни иқтисодий жиҳатдан қоплаш мазкур тадқиқот мавзуси бугунги кундаги долзарб масалалардан бирига бағишланганлини англатади.