Иссиқхоналарда ҳар бир метр квадрат майдон жадал фойдаланилади. Бир майдонда 3-4 хил экин етиштириш мумкин. Ҳимояланган ер сабзавотлари, очиқ ерда ўсаётганларга нисбатан 2-10 барабар кўп озиқа моддани олади ва ниҳоятда юқори ҳосил шакллантиради. Бодринг 10 кг ҳосили ва вегетатив массаси билан тупроқдан 14,2-28,5 г азот, 9,2-11,5 г фосфор ва 27,7-58 г калийни, помидор эса тегишлича 32,7, 14,6 ва 69,6 г ни олиб чиқади. Бу ерда илдиз жойлашадиган муҳит ҳажми кам бўлиб, 30 см дан ошмайди, бу илдизни ривожланишини сусайтиради. Буларни барчаси тупроқ таркибида минерал озиқ моддаларни кўп бўлишини тақозо этади.