Мазкур соҳа мавжудотларнинг турли-туманлиги, тузилиши, функцияси, келиб чиқиши, тараққиёти ва уларнинг бир-бири ҳамда жонсиз табиат билан алоқаси ҳақидаги фанлар йиғиндисидан иборат. Биология ҳаётга хос барча хусусиятлар, жумладан метаболизм, кўпайиш, ирсият - ўзгарувчанлик, ўсиш, ҳаракатланиш ва бошқа ҳодисаларнинг умумий ва хусусий қонуниятларини ўрганади.