Пахта хом ашёсини дастлабки ишлаш технологиясининг толани чигитдан ажратиш жараёнида хом-ашё айрим ифлосликлардан тозаланади. Ифлосликлар йирик, майда органик аралашмалардан иборат булиб, уларни хом-ашёдан тозалаш учун махсус технологик жараёнлар амалга оширилади. Тозалаш технологиясида чигитли пахтани ифлосланиши икки курсаткич билан бахоланади. Биринчиси билан хом-ашё таркибидаги ифлосликлар микдорий бахоланса, ИККИНЧИСИ сифат курсаткичи булиб, бу Курсаткич воситасида ифлослик заррачаларининг улчамлари ва уларнинг хом-ашёдаги тола билан бириккан кучлари бахоланади.