Бугунги кунда ҳар бир мамлакат иқтисодиётининг келгуси тараққиёти, асосан, инвестицияларга боғлиқлигини деярли ҳар бир мутахассис ва хўжалик юритувчи субъект яхши англайди. Шунга кўра, ҳозирги кунда республикамиз иқтисодиётига инвестицияларни, хусусан, хорижий инвестицияларни кенгроқ жалб этиш уларнинг мамлакатимизда ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг самарали ижросини таъминлашнинг муҳим асосига айланганлиги билан боғлиқлигини тушуниб олиш қийин эмас. Мамлакатни ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ривожланишида инвестицияларининг жумладан, хорижий инвестицияларнинг аҳамияти каттадир. Маълумки, ҳар қандай давлат дунёдан ажралган ҳолда, жаҳон тажрибаларини ўрганмасдан, дунёнинг етакчи давлатлари илм, фан ва техника соҳасида эришган ютуқларини қабул қилмасдан ривожланиши мумкин эмас.