Мен ушбу битирув малакавий ишини тайёрлаш ва ёзиш жараёнида A4DeskPro дастурида Web саҳифа яратиш бўйича электрон услубий таъминот яратиш ва уни ўқув машғулотларида қўллаш натижасида талабаларга билим бериш учун электрон услубий таъминотдан фойдаланиб дарс самарадорлигини оширишга эришиш мумкинлигини кўриб ўтдим. Шунингдек, талабаларга доимий равишда билим бериб боришда электрон қўлланмаларни яратиш ва улардан ўқув жараёнида фойдаланиш лозимлиги, шунингдек дастурни янада такомиллаштириш ва янги лойихаларини яратиш бўйича зарурий тасаввурларни олдим