Диплом лойиҳа иши топшириғи асосида лойиҳаланаётган спорт зал биноси ҳам “Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури” доирасида амалга оширилиб, фан ва техниканинг сўнги ютуқларини ҳисобга олган ҳолда, ёшлар учун қулай бўлган ҳажмий-режавий режа асосида амалга оширилди. Лойиҳада атроф муҳит муҳофазаси, меҳнат муҳофазаси ҳамда қурилаётган бинонинг сейсмик мустаҳкамлигини таъминлаш каби масалаларга алоҳида эътиборни қаратилди.