Ушбу диплом лойиҳа ишида Косонсой туманидаги маиший хизмат КҲКнинг ётоқхона биносини капитал таъмирлаш кўзда тутилган бўлиб, унда қурилиш меъморчилиги, ҳисоб-конструктив, қурилишини ташкил этиш ва режалаштириш, қурилиш иқтисодиёти, атроф муҳит муҳофазаси, хаёт фаолияти ҳафсизлиги бўлимлари мавжуд. Бино капитал таъмирлаш лойиҳасида меъморчилик қисмида бинонинг ҳажмий-режавий ечими замонавий ускуналарни ўрнатиш талабларидан келиб чиқиб ҳамда жаҳон стандартлари талаблари асосида ишлаб чиқилган шу билан бирга конструктив ечим, зилзилабардошлигини таъминлашга қаратилган ечимлар қабул қилинган.