Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш асосан суғориладиган деҳқончилик шароитида амалга оширилади. Сув захирасини етарли эмаслиги эксинтенсив усулда маҳсулотлар етиштиришни, яъни, янги экин майдонларини яратиш ҳисобига маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш имкониятини чегараланганлиги учун келажакда интенсив усулда - экинлар ҳосилдорлигини ошириш ҳисобига маҳсулотларни кўпайтириш истиқболли йўнаналиш қилиб белгиланган. Бунда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини тўлиқ механизациялаштириш асосий вазифалардан бири ҳисобланади.Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини механизациялаштиришнинг асосий мақсади,содда қилиб айтганда, маҳсулотларни етиштиришда меҳнат сарфини камайтиришдан иборат.