Ўзбекистоннинг лапмикор ва арид минтақаси шароитларида яхши усиб юкори сифатли хосил бсрувчи дарахт тури бу - хандон писта (Pistacia vera L.) дир. У икки хил, кимматбахо ёнгок мева берувчи дарахт булиб, мевалари (писта ёнгоги) хуштаъм озик-овкат маҳсулоти хисобланади. Пистанинг магзи - ёнгоги вазнининг 45-55% ни ташкил этади ва таркибида 60% ёг, 15-20% оксил, 13% гача углевод - шундан 3-8% канд моддаси ва куплаб микроэлементлар мавжуд, Писта ёнғоғи ички ва ташки бозорда жуда юкори баҳоланади, Урта ва Якин Шарқ мамлакатлари учун эса юкори самарали экспорт махсулоти хисобланади. Дунё бозорига асосий писта меваси экспорт килувчи мамлакатлар Туркия, Эрон хисобланиб, уларда пистани саноат микёсида етиштириш ва селекция ишлари яхши йулга куйилган