Қайроғоч барг ёзишдан олдин гуллайди, шамол ёрдамида чангланади. Гуллари ўтган йилли навдаларини ён куртакларидан чангланади. Гуллари икки жинсли. Меваси май ёки июнь ойининг бошларида етилади. У ясси ёнғоқча бўлиб, пардасимон қанотчаси бор, эндоспермасиз, униб чиқиш хусусиятини тез йўқотади. Илдиз ўқ илдиз бўлиб, дастлабки йилларда яхши ривожланмайди, сўнг тез ривожланиб ергачуқур киради ва бақувват илдиз системасини хосил қилади. Қайроғоч тўнкасидан яхши кўкаради. Айрим турлари илдизидан бачкилайди. Ёғочи ўзакли, қаттиқ пишиқ, эгилувчан бўлиб, яхши ёрилмайди. У дурадгорликда, машинасозликда кўп ишлатилади. Яхши ўтин хисобланади