Озиқ-овқат саноати фаолияти самарадорлигига таъсир этувчи омиллар ҳар бир корхонанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси ва муаммоларини белгилаб беради. Хусусан, озиқ-овқат саноати корхоналарида ходимларни моддий рағбатлаштиришни умумий ҳажмини аниқлаш каби муаммолар республика вилоятларида, шу жумладан, Наманган вилоятида ҳам ўзига хос хусусиятларга эга. Ушбу хусусиятлар вилоятларнинг миллий иқтисодиёт тизимида хўжалик ихтисослашуви, озиқ-овқат саноати корхоналарида ишлаб чиқариш самарадорлиги, аҳолининг бандлик ва даромад даражасини аниқлайди.