Хозирги даврда, хеч кимга сир эмаски мамлакатимизда ва хорижда бажарилган илмий изланишлар натижаларига қараганда экинлар хосилини 50%, хатто ортиғи ўғитлар қўллаш хисобига олинмоқда. Бугунги кунда фосфорли ўғитларни қўллаш масалалари анча яхши ўрганилганлигига, улар натижаларига кўра фосфорни ишлаб чиқаришда фойдаланиши бўйича тавсиялар тайёрланганлигига қарамай улар амалиётда талаб даражасида самарадорликка эришилмаяпти. Шу нуқтаий назардан қараганда, ўтлоқи тупроқлар шароитида кузги буғдойлар учун фосфорли ўғитлар оптимал меъёрни аниқлаш долзарб масала деб қараш керак