Ҳозирги кунда дунѐ миқѐсида ахборот технологияларининг жадал суръатлар билан ривожланиб бориши қулайликлар билан бир қаторда янги муаммоларни ўртага қўймоқда. Автоматлаштирилган ахборот тизимларида ва телекоммуникация тизимларида айланаѐтган ахборот хавфсизлигига таҳдид кескин ошди, айниқса, Интернет пайдо бўлгандан бошлаб, ахборот ўғирлаш ва ахборот мазмунини бузиб қўйиш ҳоллари кўпайди. Натижада ахборот хавфсизлиги муаммоси Ўзбекистон Республикаси учун ҳам долзарб муаммога айланди.