Жорий ахборот ҳамда ташқи ва ички муҳит вазиятларининг
аниқмаслиги (ноаниқлиги, ностохастиклиги, тўлиқмаслиги, норавшанлиги)
билан тавсифланувчи мураккаб жараѐнларга нисбатан оддий адекват
математик моделларни қуришнинг имкони бўлмайди. Одатда бундай
жараѐнларнинг параметрлари тўғрисидаги ахборот экспертлар томонидан сўз
ва гаплар кўринишида, яъни лингвистик шаклда ифодаланади.