Ҳозирги даврда халқлар орасида сиёсий, маданий, илмий-техникавий,
иқтисодий ва бошқа алоқаларни тезкор ривожланиши албатта глобаллашув
жараёни, ахборот коммуникацион технологиялари(АКТ)ни юқори тезликда
ўсиши ва пировард натижада бутун дунёда ахборотлаштирилган жамиятни
қуриш билан чамбарчас боғланган. Фан – техника ва технологияларнинг
тезкор суръатда ўсиши пировард натижада турли тилларда мос адабиётлар
яратилиши билан боғлиқ. Албатта мазкур адабиётлар билан танишиш учун
уларни керакли (истеъмолчи) тилларга оператив ҳолда таржима қилиш
муҳим аҳамиятга эга.