Диплом лойиҳаси ишида бажарилаётган “Маиший хизмат мажмуаси”ни лойиҳалашда ҳам мамлакатимизда олиб борилаётган ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техника ва технологияларни қайта қуроллантириш бўйича лойиҳалар таркибига киради. Бунда ишчи ва ҳизматчиларни ишлашлари учун қулай шароитларга эга бўлган маъмурий бинолар қуриш ҳам катта аҳамият касб этади.
Диплом лойиҳаси олтита бўлимдан иборат бўлиб, қурилиш меъморчилиги бўлимида лойиҳаланаётган бинонинг олд қўриниши, бош режа, қават режаси, пойдевор, ораёпма, томёпма режалари, қирқим ва характерли тугунлар келтирилган. Бинони лойиҳалашда бинонинг конструктив элементлари ва ҳажмий-режавий ечимлари ишлаб чиқилган.