Ушбу дарсликда турли иситиш тизимларининг тузилиши ва ишлаш жараёни ёритилган. Иситиш тизимларининг иссиқлик бериш қуввати ва биноларни қиш даври учун иссиқлик ҳолатини ҳисоблаш усуллари келтирилган. Маҳаллий ва марказий иситиш тизимини танлаш, ҳисоблаш ва конструктивлаш усуллари келтирилган. Бундан ташқари, биноларни иситишда самарали иситиш тизимларидан фойдаланиш билан биргаликда иситиш тизимларини такомиллаштириш масалалари курилган. Ушбу дарслик «Муҳандислик коммуникациялари қурилиши» бакалавр таълим йуналиши ва магистратура мутахассислиги буйича ўқиётган талабаларга, шу йўналишда лойиҳалаштириш билан шуғулланувчи илмий ходимлар, аспирантлар ҳамда иситиш тизимларини эксплуатация қилувчи муҳандисларга ҳам мўлжалланган.