ҚХМ фани бўйича таълим жараёнини ташкил қилишда шу соҳа бўйича дарс берувчи ўқитувчининг роли бениҳоят каттадир. Масалан: қишлоқ хўжалик фанларидан таълим беришда ўқитиш методикаси билан боғланган ҳолда, фаннинг хусусий томонларини мужассамлаштириб умумий таълим – тарбия тизими амалга оширилади. Бунда ўқувчиларга фан асосларини ҳозирги замон талаби асосида ўргатиш, уларни танлаган касблари бўйича билимларини бир тизимга солиш, семинар ва амалий машғулотлар олиб бориш асосида уларда билим, амалий кўникма ва малакаларни ҳосил қилишга қаратилади. Ўқитилаётган фаннинг предмети деганда тегишли фанлардан маълум хажмдаги назарий ва амалий билимларни ўқувчилар онгига етказиш йўл – йўриқлари тушунилади.